Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда самолёт дўлга учраб базўр қўнди
Хитойда парвоз вақтида дўлдан шикастланган Tianjin Airlines авиакомпаниясининг Airbus A320 самолёти Хайнань оролида фавқулодда қўнишни амалга оширди.
China Daily нашрининг ҳабар беришича, GS7865 рейси бўйича Тяньцзинь—Хайнань йўналиши бўйича учаётган самолёт оролга етиб боргач, Хубэй вилоятининг Ухань шаҳрида қўнишга рухсат сўраган.
Самолёт круиз-назорат режими бўйича 10 км баландликда учаётган вақтда дўлга учраган. Самолёт қўнгандан кейин деярли барча ойналари синиб кетгани, тумшуғида эса катта пачоқ ҳосил бўлгани маълум бўлган.
Экипажнинг уюшқоқ ҳаракатлари натижасида қўниш муваффақиятли бажарилган ва ҳеч ким жабр кўрмаган.
Мавзуга оид
20:48 / 05.04.2026
АҚШ Эрон билан уруш давомида еттита самолётини йўқотди – ОАВ
13:56 / 23.03.2026
АҚШда йўловчи самолёти ўт ўчирувчи машина билан тўқнашиб кетди
21:04 / 19.03.2026
Японлар дунёдаги энг хунук деб таърифланаётган самолётни қурди
10:33 / 28.02.2026