Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған сентябрда Германияга ташриф буюриши мумкин
Фото: EPA
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 2018 йилнинг сентябрида Германияга давлат ташрифи билан келишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда икки мамлакат ҳукуматларидаги манбаларга таяниб Bild газетаси хабар берди.
Нашрнинг билдиришича, сентябрнинг охирига мўлжалланган ташриф Эрдўғаннинг бу давлатга президент сифатидаги илк ташрифи бўлади (у Германияда сўнгги бор 2014 йил февралда бўлган). Анқарадаги дипломатик манбанинг маълум қилишича, Туркия президенти шунингдек Германияда ватандошлар олдида чиқиш қилиш истагида.
Германия президенти апрель ойида бўлиб ўтган телефон орқали мулоқот чоғида Эрдўғанни Германияга таклиф қилган эди.
Мавзуга оид
10:18 / 09.04.2026
Туркияда яшириниб юрган қидирувдаги шахс Ўзбекистонга қайтарилди
10:13 / 08.04.2026
Нефт, газ ва ўғит: Ҳўрмуз сабаб РФ даромадлари кескин ошиши мумкин
19:27 / 05.04.2026
Бош консулхона Туркияда бўлиб турган ўзбекистонликларни огоҳлантирди
01:20 / 30.03.2026