Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Германия ўзаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини кенгайтиришни муҳокама қилди
Фото: UzReport
2018 йилнинг 26 июль куни Берлин шаҳрида Ўзбекистон ва Германия ташқи ишлар вазирликлари юридик хизматлари вакиллари маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Музокаралар чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Германия делегациясига ТИВ Халқаро ҳуқуқ департаменти директори Гвидо Хильднер бошчилик қилди.
Учрашувда керакли ҳуқуқий асосни шакллантириш орқали тартибга солишни талаб этадиган ҳамкорлик йўналишлари белгиланди. сиёсий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, транспорт ва туризмни ривожлантириш, таълим ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш соҳаларидаги алоқаларни фаоллаштиришга доир тегишли шартномаларни тузиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Икки давлат ўртасида яратилган мустаҳкам шартномавий-ҳуқуқий асос мавжудлигини инобатга олган ҳолда, томонлар имзоланган ҳужжатларни инвентаризация қилиш ва уни босқичма-босқич амалга ошириш зарурлиги бўйича бир тўхтамга келдилар.
Мавзуга оид
10:13 / 08.04.2026
Нефт, газ ва ўғит: Ҳўрмуз сабаб РФ даромадлари кескин ошиши мумкин
17:15 / 23.03.2026
Германияда темирйўлга қўйилган бетон плиталар поезд авариясига сабаб бўлди
14:12 / 23.03.2026
Ҳинд-Тинч океанида янги яқинлашув: Берлин Токио билан алоқани мустаҳкамламоқда
09:56 / 21.03.2026