Жаҳон | 12:50 / 29.07.2018
8721
1 дақиқада ўқилади

Исроиллик офицерга тарсаки туширган фаластинлик аёл озодликка чиқди

© Reuters

Исроиллик ҳарбийга тарсаки туширган фаластинлик Ахед Тамими исмли аёл саккиз ойлик қамоқдан сўнг озодликка чиқди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

«Бугун эрталаб Тамими озод этилди», — деган Исроил қамоқхоналар бошқармаси расмий вакили Асаф Либрати.

Айни вақтда Тамими ўз қишлоғига йўл олган, уни бу ерда тантанали кутиб олиш маросими ташкил этилган.

Тамими Исроил офицерига ҳужум қилганидан сўнг ҳибсга олинганди. Воқеа тасвирланган видеолавҳада унинг ҳарбийга қичқиргани ва тарсаки тушириб уни тепганлиги акс этган. Исроил офицери унга жавоб қайтармаган.

ОАВнинг хабар беришича, Тамими қариндошларидан бири исроилликлар билан тўқнашувда оғир жароҳат олганидан сўнг шундай ҳаракатни амалга оширган.

Мавзуга оид