Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Атлетико» 60 миллион евролик янги харидини таништирди
Бугун «Атлетико» клуби яримҳимоячи Томас Лемарни янги аъзоси сифатида жамоатчиликка таништирди. Клубнинг твиттердаги расмий саҳифасида маросимдан фотосуратлар эълон қилинган.

Франциялик футболчи ЖЧ вақтида «Монако»ни тарк этиб, «матрасчилар» сафига қўшилганди. Янги жамоасида у 11-рақам остида тўп сурадиган Лемар мадридликлар сафида Диего Коста ҳамда Антуан Гризманнга самарали паслар узатиб туриши кутилмоқда.
Аввалроқ 22 ёшли футболчи учун «Монако» 60 миллион евро компенсация олиши хабар қилинганди.

Ўтган мавсум Франция биринчи дивизионида Лемар 30 ўйинда 2+8 маҳсулдорлик кўрсаткичини қайд этган. Бундан ташқари, у Франция термаси билан мундиал ғолиби ҳам бўлди.
Мавзуга оид
07:22 / 19.03.2026
«Барса»да 7 гол, «Ливерпул»да камбэк. ЕЧЛда кун ўйинлари
12:00 / 11.03.2026
«Атлетико» 5 та, «Бавария» 6 та гол урди. ЕЧЛда кун ўйинлари
11:45 / 04.03.2026
«Барса» 3 та жавобсиз гол урди, аммо финалга чиқолмади
11:47 / 13.02.2026