Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания соҳиллари яқинида 1200 дан кўпроқ муҳожир қутқариб олинди
Фото: AFP
Охирги бир неча кун ичида Испания соҳиллари яқинида 1200 дан кўпроқ муҳожир қутқариб олинди. Бу ҳақда DW нашри маълум қилди.
Таъкидланишича, 27 июлда Альборан денгизи ва Ўрта ер денгизининг ғарбидаги Гибралтар бўғозида 888 киши қутқариб қолинган. 28 июлда Андалусия вилояти соҳиллари яқинида яна 330 дан кўпроқ муҳожир қутқарилган.
Испания ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка миграция муаммосини ҳал қилишга чақирмоқда. “Миграция муаммоси – Европанинг умумий муаммосидир ва уни ҳал қилиш учун умумевропа ечими лозим”, деб айтган Гранде-Марласка.
Халқаро миграция ташкилоти маълумотларига кўра, 2018 йил бошидан Испанияга деярли 21 минг муҳожир келган.
Мавзуга оид
14:52 / 28.02.2026
Немцовнинг ўлдирилганига 11 йил: ЕИ жиноят ҳақида эслатди
12:44 / 27.02.2026
Сурхондарёда қуёшда иситиладиган 1 минг гектар иссиқхона барпо этилади
11:42 / 26.02.2026
Януковичнинг собиқ маслаҳатчиси ўлдирилиши: гумонланувчи ГФРда ушланди
08:51 / 17.02.2026