Жаҳон | 19:40 / 31.07.2018
4693
1 дақиқада ўқилади
Исроил янги аэропорт қуриш учун сунъий орол яратмоқчи
Исроил ўз соҳиллари яқинида янги аэропортни жойлаштириш учун сунъий орол яратиш лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг девонхонаси хабар берди.
Тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарияти билан ўтказилган йиғилишда у мамлакатга ташрифи ошиб бораётган сайёҳларни кутиб олишни таъминлаш учун ана шундай режа тайёрлашга топшириқ берди.
«Нетаньяху Исроил давлати соҳилидаги сунъий оролда аэропорт қуриш режасини тузиш бўйича топшириқ берди», — дейилади матбуот релизида.
Аввалроқ ОАВда ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 10-15 йил талаб этилиши ва тахминан 10 миллиард доллар сарфланиши айтилганди.
Мавзуга оид
16:38 / 12.11.2024
Амстердамдаги можаро: аслида нималар бўлди?
09:46 / 12.11.2024
АДЛ ва ИҲТ Исроилни Ғазодан чиқиб кетишга чақирди
12:00 / 11.11.2024
Исроилнинг янги мудофаа вазири: «Ҳизбуллоҳ» мағлуб этиб бўлинди
10:45 / 09.11.2024