Ўзбекистон | 14:59 / 31.07.2018
7093
2 дақиқада ўқилади

Исроил қамоқхоналарида юзлаб фаластинлик болалар сақланмоқда

Фото: EPA

29 июль куни Фаластин озод этиш ташкилоти (ФЛТ) берган маълумотга кўра, Исроил қамоқхоналарида 291 нафар фаластинлик бола сақланмоқда.

Ташкилот ижроия қўмитаси аъзоси Ҳанан Ашравий айни вақтда Исроил назорати бўлган қамоқхоналарда жами 5 минг 900 нафарга яқин фаластинлик маҳбус сақланаётганини билдирди. 

«Улар орасида болалар ҳам бор», дейди у.

Ушбу факт Фаластинлик ўсмир Аҳад Ал Тамими ва унинг онаси Исроил ҳукумати томонидан 8 ойлик тутқунликдан сўнг озод этилганидан кейин кенг оммага тақдим этилди. 

Ашравий Исроилда фаластинлик сиёсий маҳбусларнинг ҳуқуқи бузилаётган пайтда халқаро ташкилотлар ушбу ноқонуний ҳаракатларга нисбатан ҳеч қандай чора кўрмаётганидан ташвишдалигини яшириб ўтирмаяпти. 

Ал Тамими акасини ҳибсга олиш учун келган Исроил аскарига қаршилик кўрсатгани туфайли миллат қаҳрамонига айланди. Исроил армияси 2017 йил декабрда ушбу вазият муҳрланган видеони қайта кўриб, уни ҳибсга олганди. Шундан сўнг ҳукумат Ал Тамимига 8 ойлик қамоқ жазосини қўллаганди. ​

Мавзуга оид