Жаҳон | 08:41 / 31.07.2018
8873
1 дақиқада ўқилади

«Россия Эронни Суриядан чиқиб кетишга мажбур қилолмайди» - элчи 

Фото: Anadolu

Москва Эронни Суриядан чиқиб кетишга мажбур қилолмайди. Бу ҳақда Россия Федерациясининг Исроилдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Анатолий Викторов маълум қилган. 

 «Россия Эронни Суриядан ўзига тегишли қуролли кучларни олиб чиқиб кетишга кўндирмоқчи, бироқ биз уларни бундай қилишга мажбурлай олмаймиз», дейди дипломат. 

Элчининг сўзларига кўра, Исроилнинг Сурия ҳудудини ташқи қуролли кучлардан дарҳол озод этиш тўғрисидаги мурожаати амалга оширилиши имконсиз вазифадир. Рус дипломати Эроннинг Сурия ҳудудида фаолият олиб бораётгани БМТ принципларига тўла мос келишини таъкидлаган. 

Россия дипломати миссияси раҳбарининг айтишича, Москва Исроилнинг Сурия ҳудудидаги Эрон ва унинг иттифоқдошларига зарба беришини оқламайди. Шу билан бирга, Россия Исроилга ҳам қандай ҳаракатланиш лозимлигини уқтиролмаслигини билдирган. ​

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид