Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзэлтехсаноат” АК делегацияси Жанубий Кореядаги инвесторлар билан музокара олиб бормоқда
“Ўзэлтехсаноат” АК Бошқарув раиси в.б А.Абдуллаев ҳамда Андижон вилояти ҳокими ўринбосари С.Ҳабибуллаев бошчилигидаги делегация аъзолари Жанубий Кореядаги йирик электротехника саноати корхоналари раҳбарлари, инвесторлари билан учрашиш, уларнинг ишлаб чиқариш салоҳияти билан танишиш ҳамда ўзаро манфаатли келишувларга эришиш мақсадида 31 июль – 3август кунлари ушбу мамлакатда хизмат сафарида бўлади. Бу ҳақда компания Ахборот хизмати Kun.uz'га маълум қилди.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2018 йил 26 июль куни хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш, бу борадаги камчиликларни бартараф этиш, сармояларни ўзлаштиришни жадаллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқ ва кўрсатмалар муҳим аҳамият касб этади.
Хизмат сафарининг дастлабки куни делегация аъзолари онлайн режимдаги иссиқ ва совуқ сув ҳисоблагичларни ишлаб чиқарувчи “PSTech” корхонаси вакиллари билан музокара олиб бордилар. Даставвал корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари билан танишилди. Ўз навбатида кореялик ҳамкорларга Ўзбекистонда сармоядорлар учун яратилган қулай инвестиция муҳити, чет эллик инвесторлар учун берилаётган имтиёз ва қулайликлар ҳамда мазкур корхона билан янги истиқболли лойиҳалар тузиш бўйича ўзаро фикр алмашилди.
“PSTech” корхонаси Кореядаги йирик компанияларидан бири ҳисобланган “Dongho Cosmo” компаниясининг доимий ҳамкори саналади. Айни пайтда ушбу компания билан ҳамкорлик муносабатлари бошлаб юборилган. Ушбу йирик ишлаб чиқариш корхонаси асосан онлайн режимдаги электр, газ, иссиқ ва совуқ сув ҳисоблагичларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Мазкур қурилмалар Тошкент шаҳридаги 18та хонадонда дастлабки синов тариқасида ўрнатилди. Агар ушбу тажриба муваффақиятли якунланса, истиқболли лойиҳалар амалиётга кенг жорий этилади.
Делегация аъзолари 3 августга қадар Кореянинг қатор етакчи саноат корхоналари вакиллари билан ўзаро манфаатли музокаралар олиб боришни режалаштирган.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026