Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туристик фирмаларга лицензиялар берила бошланди
Тошкент вилоятида фаолият юритаётган сайёҳлик фирмаларига лицензиялар берила бошланди. Бу ҳақида KUN.UZ'га вилоят Туризмни ривожлантириш комплексидан хабар берилди.
Тошкент вилоятининг туризм масалалари бўйича ҳоким ўринбосари С.Низамов томонидан туроператорлик лицензияси “PLANETA HOLIDAYS” МЧЖга тантанали равишда топширилиб, вилоятнинг туризм салоҳиятини акс эттирувчи рус ва инглиз тилларида нашр этилган қўлланмалар тақдим этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелда “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги» ПФ-5409-сонли фармони қабул қилинган эди. Мазкур Фармонга мувофиқ, туроператорларга лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг соддалаштирилган механизмларини белгилаш, шаффофликни таъминлаш, бизнес билан ўзаро муносабатларда ҳуқуқий аниқликни мустаҳкамлаш ва давлат органлари томонидан асоссиз маъмурий назоратни бекор қилиш орқали лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллариниянада соддалаштириш белгилаб берилган.
Шунингдек, 2018 йил 1 июнь кунидан бошлаб лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш функциясини республика давлат бошқарув органларидан уларнинг ҳудудий бошқармаларига ва маҳаллий давлат ҳокимяти органларига, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларидан туман (шаҳар) ҳокимликларига ўтказиш хуқуқи берилди.
Мавзуга оид
08:21 / 26.12.2025
“Навоий” божхона постида 2,3 кг “мефедрон” контрабандаси тўхтатилди
09:48 / 18.12.2025
Тошкент вилоятида қўлбола пиротехника воситалари аниқланди
23:37 / 17.12.2025
Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
22:17 / 17.12.2025