Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон умумий сайёҳлик йўналишини ташкил қилади
Туркистон вилоятининг туроператорлари ўзбекистонлик ҳамкасблари билан халқаро кўргазмаларда бир стендда иштирок этиш, Туркистон-Тошкент-Туркистон автобус туристик йўналиши очилиши ҳақида келишиб олди. Ушбу келишувга Тошкентдаги «WorkShop - Ипак йўли бўйлаб туризм» тадбири доирасида эришилди, дея ёзади Kapital.kz.
Шунингдек, «WorkShop - Ипак йўли бўйлаб туризм»да Қозоғистон ва Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятининг тақдимоти бўлиб ўтди, янги ва замонавий сайёҳлик йўналишлари, шу жумладан, Ипак йўли бўйлаб экскурсияларни биргаликда ривожлантириш имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шу билан бирга, Қозоғистон ва Ўзбекистон компаниялари ўртасида туризм соҳасидаги B2B-учрашувлар бўлиб ўтди. Унда сайёҳлик компаниялари, меҳмонхоналар ва тиббиёт муассасалари вакиллари иштирок этди.
Ҳамкорлар Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг сайёҳлик марказлари ҳамда имкониятларини қамраб олган янги сайёҳлик маҳсулотларини ишлаб чиқиш тўғрисида келишиб олдилар.
Мавзуга оид
22:50 / 03.06.2026
80 минг аҳолига мўлжалланган дунёдаги биринчи сузувчи шаҳар лойиҳаси қайта тикланди
20:26 / 29.05.2026
Хитойнинг Spring Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйиши мумкин
21:07 / 28.05.2026
Швейцария энг қиммат мамлакат мақомини бошқа давлатга бой берди
18:32 / 27.05.2026