Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистонда КХШТ бош котибига мамлакатни вақтинча тарк этишга рухсат берилди
Арманистон Махсус тергов хизмати матбуот котиби Марина Оганжаняннинг маълум қилишича, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) бош котиби Юрий Хачатуров ўзига нисбатан танланган эҳтиёт чорасига қарамай, мамлакатни вақтинча тарк этиши мумкин. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
Оганжаняннинг сўзларига кўра, бу маълумот бош котиб Хачатуровнинг ҳимоя томонига етказилган.
«Хачатуровга нисбатан қўлланган эҳтиёт чораси, унга бир муддат Арманистонни тарк этишига тўсқинлик қилолмайди», - дея айтиб ўтди Оганжанян.
Хачатуровнинг адвокати Мигран Погосяннинг маълум қилишича, тегишли сўровга жавобан расмий ҳужжатни ҳали олгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон КХШТ бош котиби ҳибсга олинишини талаб қилганди.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026