Жамият | 15:42 / 02.08.2018
13241
2 дақиқада ўқилади

Божхоначилар Toyota томига яширилган Gаlахy’ларни аниқлашди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан уяли алоқа воситалари ва аксессуарларининг юртимизга ноқонуний олиб кирилишига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.

Шунга қарамай фуқаролар томонидан турли найранглар ишлатиб, уяли алоқа воситаларини олиб киришга бўлган уринишлар учраб турибди.  Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ана шундай ҳолатлардан бири “Ойбек” чегара божхона пости ходимлари томонидан аниқланди. Ушбу чегара божхона постига “Тойота Аристо” русумли автотранспорт пиёда кириб келган К. Е. оғзаки савол-жавобдан ўтказилгандан сўнг, ўзи бошқарувида бўлган воситаси холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганда, автомашинанинг тепасидаги люкнинг ичига яширган ҳолда умумий нархи қарийб 40 миллион сўмлик уяли телефонларни олиб кирмоқчи бўлганлиги фош этилди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

Амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахсларга қўшни давлатлардан автомобилда ёки пиёда равишда кириб келишда телефон аппарати, шу жумладан қўл телефонни бир ой давомида бир донадан божсиз олиб киришларига рухсат этилади. 

Мавзуга оид