Жаҳон | 20:41 / 02.08.2018
11885
1 дақиқада ўқилади

Швейцариянинг дунёда энг катта байроғи шамолга дош бера олмади

Швейцариянинг ўлчами 80 метрга 80 метр бўлган дунёдаги энг катта байроғи шамолга дош беролмай иккига бўлиниб кетди. 31 июль куни мамлакат шимоли-шарқидаги Сентис тоғининг қиялигига ўрнатилган байроқ зўрға 24 соат турди, деб хабар берди Tribune de Geneve газетаси. 

Байроқ 1 август куни нишонланадиган Швейцария Конфедерацияси ташкил этилган куннинг 727 йиллиги байрами муносабати билан ўрнатилганди. Унинг оғирлиги 700 килограммга яқин бўлиб, байроқни ўрнатишда йигирмага яқин мутахассис иштирок этганди.

Tribune de Geneve газетасининг ёзишича, 1 август куни Швейцариянинг қатор туманларида кучли момақалдироқлар юз берган. Кучли шамол натижасида дарахтлар ағдарилган, жала туфайли уйларнинг ертўлалари сувга тўлган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид