Ўзбекистон | 23:13 / 02.08.2018
29207
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Тожикистон чегара бозорларида нималар билан савдо қилишмоқда?

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар яхшиланган илк кунлардан икки мамлакатнинг эпчил тадбиркорлари  бозорни ўрганиб, бирйўла энг харидоргир товарларни аниқлашга киришишди, деб ёзишмоқда "Салом, қўшнилар!" лойиҳаси муаллифлари.

Шундай қилиб, ТОП-5 рўйхатига ширинликлар, маиший техника, алюминий идишлар ва ўйинчоқлар киритилган.

"Ўзбекистонда бизнинг манти қасқонларимиз, кастрюлларимиз ва тоғораларимизга талаб катта. Бу ердан биз телевизор ва музлатгичлар олиб борамиз. Уларнинг ўзида йўқми, деб ўйлашингиз мумкин. Бор, албатта, бироқ у ерда буларнинг бари қимматроқ. Ҳатто Хитойда ишлаб чиқарилган телевизор ҳам Ўзбекистонда бир неча юз сомонийга қимматроқ", - дейди тожикистонлик ишбилармон Фотима Қурбонова.

Аёлнинг сўзларига кўра, ўзбекистонлик савдогарлар тожиклардан, масалан, 128 АҚШ долларига телевизор сотиб олиб, уни ўзларида 22 долларга қимматроққа сотишади. Товар жуда харидоргир, чунки Ўзбекистондаги дўконларда худди шундай телевизор 160 долларга сотилади.

Икки мамлакат ўртасидаги чегарани кунига 250 нафардан зиёд тожик ва ўзбек савдогарлари кесиб ўтишади. Чегарани кесиб ўтишга деярли 1,5 соат кетади. Ишбилармонлар бундай савдо-сотиқларда кунига 150 сомонийдан (120 минг сўмдан) ортиқ пул ишлашади. 

Мавзуга оид