Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистондаги масжидда портлаш, камида 25 киши ҳалок бўлган
Фото: REUTERS
Афғонистоннинг шарқидаги Гардез шаҳрида жойлашган масжидда жума намози вақтида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Reuters полиция маълумотларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Портлаш террорчи-худкуш томонидан амалга оширилган. Маҳаллий расмийлар маълумотига кўра, у масжид жума намозига йиғилганлар билан тўла бўлган пайтда ён томондаги эшикдан кириб олган.
Маълумотларга кўра, портлаш оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 23 июль куни Кобул аэропортидаги портлаш натижасида 14 киши ҳалок бўлди ва яна 60 инсон жароҳат олди.
Портлаш аэропортга кириш қисмида юз берди. Ҳужумдан бироз аввал Афғонистон биринчи вице-президенти Абдул Рашид Дўстум Кобулга келганди, бироқ уни конвойи аэропортни портлашга қадар тарк этган.
Ҳодиса учун масъулиятни ИШИД гуруҳи ўз зиммасига олди.
Мавзуга оид
09:27 / 07.04.2026
Деновда газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди
08:34 / 07.04.2026
Кобулда Марказий Осиё ва Афғонистон илк мулоқоти ўтказилди
00:22 / 06.04.2026
Покистон қуролли кучлари чегара постини эгаллашга уринган афғон аскарларини йўқ қилди
11:34 / 04.04.2026