Агар рақамларга мурожаат қилинса, 2018 йилнинг I ярим йили давомида компания томонидан қарийб 6000 та суғурта даъволари кўриб чиқилди ва улар бўйича жами 11,5 млрд. сўм суғурта қопламаси тўлаб берилди.
Шундай қилиб, жорий йилнинг ўтган ҳар ойида ўртача 1000 та суғурта даъволари кўриб чиқилган, асосан ипотека суғуртаси, транспорт воситаларининг ихтиёрий суғуртаси, мол-мулк суғуртаси, ихтиёрий тиббий суғурта, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, гаровга қўйилаётган мулкни суғурталаш шартномалари бўйича суғурта қопламалари тўлаб берилган. Фақат автомобилларни мажбурий ва ихтиёрий суғурталаш бўйича тўлаб берилган суғурта қопламалари ҳажми 1,2 млрд. сўмни ёки олти ой давомида тўланган жами суғурта қопламаларнинг қарийб 10 фоизини ташкил этмоқда.
Таъкидлаш жоиз, суғурта ҳимоясининг афзалликларини аҳолига тушунтириш бўйича олиб борилаётган тадбирлар натижасида охирги йилларда суғуртанинг ихтиёрий турларига нисбатан қизиқиш ва талаб ортмоқда. Масалан, жорий йилнинг I ярим йили давомида тўлаб берилган суғурта қопламаларининг 48 фоизи ихтиёрий суғурта турларига тўғри келади. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан таққосланганда 14 фоизга ортган.
Жорий йилнинг фақат июнь ойида эса содир бўлган суғурта ҳодисалари бўйича берилган даъво аризаларининг кўриб чиқилиши натижасида етказилган зарарларни қоплаб бериш учун 1,7 млрд. сўмдан ортиқ суғурта қопламалари тўланди.
«Ўзбекинвест» компаниясининг 2018 йил I ярим йиллигидаги суғурта фаолиятининг кўрсаткичлари
Реклама ҳуқуқи асосида