Ўзбекистон | 10:00
374
2 дақиқада ўқилади
Реклама

«Ўзбекинвест» ТХИФ-2026 доирасида инвестицияларни суғуртавий қўллаб-қувватлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамламоқда ва кенгайтирмоқда

Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида «Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта компанияси раҳбарияти ривожланган мамлакатларнинг экспорт суғурта ташкилотлари раҳбарлари, АҚШнинг EximBank президенти ва бошқарув раиси Жон Йованович, шунингдек, Швейцариянинг SERV, Франциянинг BPI France, Италиянинг SACE, Германиянинг Euler Hermes, Буюк Британиянинг UKEF ҳамда Даниянинг EIFO экспорт-кредит институтлари раҳбарлари билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказди.

Фото: Ўзбекинвест

Томонлар Тошкент халқаро инвестиция форумининг юксак даражада ташкил этилганини алоҳида эътироф этиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан форумнинг очилиш маросимида сўзланган нутқда мамлакат тараққиётининг устувор йўналишлари ва иқтисодий ислоҳотларнинг истиқболлари ҳақида билдирилган фикрларни юқори баҳолади.

Учрашувлар чоғида иқтисодиётда амалга оширилаётган чуқур таркибий ўзгаришлар, қулай инвестиция муҳити ва барқарор иқтисодий ўсиш суръатлари дунёнинг етакчи давлатлари ишбилармон доираларининг Ўзбекистон билан инвестициявий шерикликни кенгайтиришга бўлган қизиқишини тобора ошираётгани таъкидланди.

Шунингдек, форум доирасида машинасозлик, тоғ-кон саноати, металлургия, кимё саноати, фармацевтика, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда бошқа тармоқлардаги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан қатор келишувлар имзолангани қайд этилди. Ушбу ташаббусларни молиялаштиришда юқорида тилга олинган экспорт-суғурта ва экспорт-кредит институтлари фаол иштирок этади.

Бундан ташқари, «Ўзбекинвест»нинг мазкур мамлакатлар иштирокида кичик ва ўрта бизнес соҳасида амалга ошириладиган, қиймати 10 миллион АҚШ долларигача бўлган инвестиция ташаббусларини Ўзбекистон томонидан суверен кафолат тақдим этилмаган ҳолда суғуртавий қўллаб-қувватлаш механизми ҳам юқори баҳоланди.

Мулоқотлар якунлари бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш механизмлари, ишбилармонлик ахборотларини тезкор алмашиш каналлари ҳамда мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсишига хизмат қилувчи истиқболли лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш жараёнларини жадаллаштириш бўйича келишувларга эришилди.

Колл-марказ:  (+998) 71−207−60−00, 1160

Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | YouTube

Моҳидил Абдуллаева
Тайёрлаган Моҳидил Абдуллаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид