Навбатдаги сафар доирасида ҳудудий филиаллар раҳбарлари жорий йилнинг 6–16 май кунлари China International Economic Consultants Co., Ltd компанияси томонидан Хитой Халқ Республикасининг Пекин, Шанхай ва Ханчжоу шаҳарларида ташкил этилган махсус ўқув дастурида иштирок этди.

Ташриф давомида Хитойнинг Суғурта уюшмаси 10 дан ортиқ етакчи суғурта қайта суғурта ва брокерлик компаниялари, ҳамда, иқтисодиёт ва молия йўналишидаги 5 та нуфузли олий таълим муассасасида ўқув семинарларида иштирок этилди.

Хитойлик мутахассислар томонидан мамлакат суғурта бозорининг шаклланиш ва ривожланиш тарихи, бугунги кундаги тенденциялар, рақамлаштириш жараёнлари, қайта суғурта механизмлари, инновацион суғурта маҳсулотлари ҳамда соҳанинг истиқболлари ҳақида батафсил маълумот ва тақдимотлар берилди. Шунингдек, университетларнинг профессор-ўқитувчилар таркиби билан ўтказилган учрашувлар доирасида суғурта соҳаси учун кадрлар тайёрлаш, рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва Big Data ечимларини жорий этиш масалалари бўйича тажриба алмашилди.

Ўз навбатида, “Ўзбекинвест” компанияси вакиллари Ўзбекистонда суғурта бозори жадал ривожланаётган шароитда юзага келаётган янги чақириқ ва вазифаларни ҳал этиш, рақамли технологияларни кенг жорий қилиш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтиришда Хитой тажрибасини қўллаш юзасидан фикр алмашишди.

Ўқув дастури якунида барча иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан сертификатлар топширилди.

Колл-марказ:  (+998) 71−207−60−00, 1160

Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | YouTube