Ўзбекистон | 08:52 / 03.08.2018
3609
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШ элчиси билан музокаралар ўтказди

2018 йилнинг 2 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. 

ТИВ ахборот хизмати хабарига кўра, суҳбат чоғида 2018 йил 24-27 июль кунлари Диний эркинликларни илгари суриш масалалари бўйича вазирлар конференциясида Ўзбекистон делегациясининг иштироки доирасида Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган икки томонлама учрашувлар якунлари юзасидан фикр алмашилган.

Музокараларда бўлажак Ўзбекистон-АҚШ учрашувлари жадвали ва маданий-гуманитар ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Мавзуга оид