Ўзбекистон | 11:16 / 04.08.2018
6879
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Осиёдаги хавфсизликни мустаҳкамлаш учун катта пул ажратмоқчи

Фото: EUTERS/Edgar Su

АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг маълум қилишича, Вашингтон Ҳинд-Тинч океани минтақасида хавфсизликни мустаҳкамлаш учун тахминан 300 миллион доллар ажратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Унинг сўзларига қараганда, бундай қарор минтақада минтақавий барқарорликни таъминлашга қаратилган сиёсат доирасида қабул қилинди.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, ушбу маблағлар Ҳинд-Тинч океани минтақасида денгиз хавфсизлигини таъминлашда «устувор мақсадга» эришишда ёрдам беради.

Помпеонинг таъкидлашича, бу трансмиллий таҳдидларга қарши курашда самарали ёрдам кўрсатади.

Аввалроқ, АҚШ Мудофаа вазирлиги Украина ҳукуматига мудофаа учун 200 миллион доллар ажратилишини маълум қилгани хабар берилганди.

Таъкидланишича, маблағлар Украинанинг қўмондонлик тизими, огоҳлантириш тизимлари ва ҳарбий-тиббий мақсадларини кучайтиришга йўналтирилади.

Мавзуга оид