Жаҳон | 11:28 / 04.08.2018
5741
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: КХДР нефть таъминотида хорижий кемалардан фойдаланяпти
Шимолий Корея БМТ Хавфсизлик кенгашининг санкцияларини четлаб, мамлакатда нефть таъминотини ташкил қилиш учун хорижий кемалардан фойдаланмоқда. Бу ҳақда NHK телеканали ташкилотнинг ҳисоботига таянган ҳолда хабар беряпти.
Телеканал маълумотларига кўра, КХДР Шарқий-Хитой денгизида хорижий кемалардан нефтни қуйиш билан шуғулланмоқда.
Таъкидланишича, Шимолий Корея ўз кемаларидан фойдаланишдан тийилиб турибди, сабаби улар БМТ санкциялар рўйхатига киритилган.
Шунингдек, ҳужжатда қайд этилишича, Шимолий Корея ноқонуний равишда кўмирни ҳам экспорт қилмоқда.
Аввалроқ, Шимолий Корея ядро ва ракета дастурлари устида ишлашни давом эттираётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
14:22 / 13.11.2024
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
11:22 / 12.11.2024
Шимолий Кореядан қочганлар РФдаги КХДР кучлари орасида дезертирликка эришмоқчи
10:41 / 12.11.2024
КХДР Россия билан ҳамкорлик шартномасини ратификация қилди
20:11 / 10.11.2024