Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Манчестер Сити» мавсумни соврин билан бошлади
Англияда Суперкубок баҳси билан янги мавсумга старт берилди.
Унда амалдаги чемпион «Манчестер Сити» ва Кубок соҳиби «Челси» беллашди. Ҳар бўлимда биттадан гол урган «шаҳарликлар» ўйинда ишончли ғалабани қўлга киритишди. Тўплар Серхио Агуэро ҳисобига ёзилди.
Бу «Манчестер Сити»нинг ўз тарихидаги бешинчи Суперкубоги бўлди. Бундан олдин жамоа 1937, 1968, 1972 ва 2012 йилларда шундай ютуққа эришган.
Англия Суперкубоги
Челси – Манчестер Сити - 0:2
5 август, Лондон, «Уэмбли» стадиони
Голлар: 0:1 – 13 Агуэро, 0:2 – 58 Агуэро.
Челси – Кабальеро, Рюдигер, Алонсо, Аспиликуэта, Давид Луиз, Баркли, Жоржиньо, Педро (Мозес, 79), Фабрегас (Дринкуотер, 60), Хадсон-Одои (Виллиан, 59), Мората (Абрахам, 69).
Манчестер Сити – Браво, Стоунз, Менди, Уокер, Лапорт (Отаменди, 87), Фоден (Браим Диас, 76), Фернандиньо, Маҳрез (Габриэл Жезус, 68), Бернарду Силва, Сане (Гюндоган, 46), Агуэро (Компани, 80).
Мавзуга оид
12:32 / 22.01.2026
«Барса»да камбэк, «Қорабоғ»да яна ғалаба. Кун ўйинлари
14:28 / 09.01.2026
Телевидениедан мураббийликка ўтган, Рунига ёрдамчилик қилган – «Челси»даги янги «ноунейм» ҳақида
13:35 / 05.01.2026
«Сити» ва «Ливерпул» яна очко йўқотди, «Реал»да янги юлдуз порлади
18:30 / 01.01.2026