Ўзбекистон | 11:34 / 06.08.2018
5880
2 дақиқада ўқилади

Ягона порталда Божхона қўмитаси томонидан кўрсатиладиган айрим хизматлар ўчирилди

Фото: globallookpress.com

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 11 апрелдаги “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб- таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5409-сон хамда 2018 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5414-сон фармонлари билан божхона органлари томонидан кўрсатиладиган айрим турдаги рухсат бериш тартиб-тамойилларини назарда тутувчи хизматлар бекор қилиниши белгиланган, дейилади ягона порталда.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон тарзда Давлат божхона қўмитаси томонидан кўрсатилаётган қуйидаги хизматларнинг кўрсатилиши тўхтатилган:

1. Божхона брокери сифатида фаолият олиб боришга рухсатнома олиш учун электрон ариза тақдим этиш;
2. Юкларни вақтинча олиб кириш (чиқиш)га рухсат олиш учун электрон ариза тақдим этиш;
3. Реимпорт божхона режими остида товарларни жойлаштиришга рухсатнома олиш учун электрон ариза тақдим этиш;
4. Хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш йуналишларини ўзгартиришга рухсатнома олиш учун электрон ариза тақдим этиш;
5. Реэкспорт режимига рухсат олиш учун электрон ариза тақдим этиш;
6. Божхона ҳудудида қайта ишлаш режими остида товарларни жойлаштириш ёки божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш ҳақида рухсатнома олиш учун электрон ариза тақдим этиш.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид