Жаҳон | 07:33 / 06.08.2018
4082
1 дақиқада ўқилади

Индонезиядаги зилзила қурбонларининг сони 82 кишига етди

Фото: REUTERS

Индонезияда табиий офатларга қарши кураш бўйича миллий агентликнинг хабар беришича, Ломбок оролидаги зилзила оқибатида 82 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Sky News хабар қилмоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, 6,9 магнитудали зилзила оқибатида 82 киши ҳалок бўлган. Бундан ташқари, табиий офат туфайли минглаб инсонлар хавфсиз жойларга кўчирилди.

Аввалроқ, зилзиладан камида 32 одам қурбон бўлгани хабар берилганди. Индонезия ҳукуматидан қўшимча қилишларича, ҳалок бўлганлар ҳақидаги маълумотга ҳали ҳам аниқлик киритилмоқда, уларнинг сони эса ортиши мумкин. Шунингдек, улар 5 август, якшанба куни рўй берган зилзиладан кейин цунами хавфи борлиги ҳақида огоҳлантирдилар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид