Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интернет уйқуни қочириши аниқланди
Олимлар интернет ва уйқу давомийлиги ўртасида боғлиқлик борлигини аниқлашди. Миландаги Боккони Университети ва Питтсбург университети тадқиқотчилари Интернет тармоқларига кириш уйқу вақтини қисқартиришини аниқлашди. Натижалар Journal of Economic Behavior and Organization журналида чоп этилди.
Тадқиқот натижаларига кўра, кечқурун тармоққа киришни хуш кўрувчилар белгиланган вақтдан 25 дақиқа камроқ ухлашар экан. Уларда уйқусизлик ривожланади, кундузи улар ўзларини чарчаган ва асабий ҳис қилишади. Интернетнинг уйқуга таъсири айниқса 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган одамлар орасида яққол акс этган.
Сўровномада германиялик 5,5 минг нафар кўнгилли қатнашган. Иштирокчилар уч кун давомида ҳар 10 дақиқада ўз хатти-ҳаракатларини ёзиб боришган.
Мавзуга оид
22:06 / 10.06.2026
Мутахассислар 8 соатлик уйқу ҳақидаги афсонани рад қилди: аслида қанча ухлаш керак?
22:10 / 05.04.2026
Эронда интернет ўчирилиши бўйича жаҳон рекорди қайд этилди
02:09 / 09.03.2026
Тадқиқот: ўсмирлар тобора камроқ ухламоқда
23:21 / 01.02.2026