Россия грециялик дипломатлар мамлакатдан чиқариб юборилишини эълон қилди
Россия ТИВ Грециянинг Россиядаги элчиси Андреас Фриганасга «Афинанинг россиялик дипломатик ходимлари ва фуқароларига нисбатан июль ойидаги нодўстона ҳаракатларига» жавобан қабул қилинган чоралар тўғрисидаги нотани топширди.
11 июлда Греция икки нафар россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юбориши ва Россия ТИВнинг яна икки нафар ходимини мамлакатга киритмаслигини эълон қилганди. Греция ҳукумати уларни мамлакат ички ишларига аралашишда, миллий хавфсизликка таҳдид ва маҳаллий амалдорларни сотиб олишга уринишда айблаганди.
Россиялик дипломатлар чиқариб юборилганидан сўнг Россия ТИВ «кўзгули жавоб» қайтаришини маълум қилди, аммо 13 июль куни «Греция ҳукуматининг Россияга қарши ҳаракатига кескин норозилик» билдириш билан чекланди.
26 март куни АҚШ, Канада ва Европадаги 20дан ортиқ давлат Британиянинг Солсбери шаҳарчасида Сергей ва Юлия Скрипаллар заҳарланиши муносабати билан россиялик дипломатларнинг чиқариб юборилишини эълон қилганди.
Мавзуга оид
15:56
Россия компанияси Ўзбекистон фуқароларини қурилиш соҳасида ишга олмоқчи
14:18
Россия ўзбекистонликларни сэндвич-панеллар ишлаб чиқариш соҳасида ишга олмоқчи
14:15
«ПостРоссия давлатлари форуми» РФда террористик деб тан олинди
09:59