Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони Канададан ўз элчисини чақириб олди
Ар-Риёд маслаҳатлашиб олиш учун Саудиянинг Оттавадаги элчисини чақириб олди, деб хабар берди Саудия Арабистони матбуот агентлиги.
Бундан ташқари, қироллик ТИВ Канада элчисини персона нон-грата деб эълон қилди ва унга мамлакатни тарк этиш учун 24 соат муҳлат берди.
Шунингдек Саудия Арабистони Канада билан бўладиган барча янги савдо ва инвестицион ўтказмаларни музлатиб қўйди.
Пайшанба куни Канада ТИВ раҳбари Христя Фриланд Саудия Арабистонида блогер Раиф Бадавийнинг синглиси, ҳуқуқшунос Самар Бадавийнинг ҳибсга олинганидан "жудаям ташвишда" эканлигини билдирган ва уларни озод қилишга чақирганди.
"Саудия Арабистонининг либерал тармоғи" интернет сайти асосчиси Раиф Бадавий 2012 йилда диний уламолар ва қироллик диний полициясини танқид қилгани учун ҳибсга олинганди. У шунингдек ислом динини таҳқирлаш, кибержиноятлар ва Саудия Арабистонида жиноят ҳисобланувчи отасига бўйсунмасликда айбланган. Бадавий ўн йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда.
Мавзуга оид
07:43 / 13.06.2026
Канада ЖЧ тарихидаги илк очкосини қўлга киритди
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
14:14 / 12.06.2026
Канада ҳам болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
22:32 / 09.06.2026