Жаҳон | 07:42 / 06.08.2018
5041
2 дақиқада ўқилади

Трампга рус ҳакерларига қарши чораларни кучайтириш таклиф этилди

Фото: Depositphotos

АҚШда президент Дональд Трамп маъмурияти Россия, Хитой, Эрон ва Шимолий Корея ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланаётган ҳакерлик ҳужумлари билан янада самарали курашиш учун бир қатор қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқди. Бу ҳақда The Wall Street Journal ёзмоқда.

Нашр манбалари маълумотига кўра, қўшимча чоралар қўпорувчилик ҳаракатларига қарши йўналтирилади ва «тинч аҳоли эмас, балки рақибларга» зарар етказишга қаратилган бўлади. Шу тариқа, бошқа давлатлар билан гумон қилинувчиларни қидириш ва ушлашда фаолроқ ҳамкорлик қилиш, шунингдек, Интерпол орқали ҳибсга олиш учун ордерлардан кўпроқ фойдаланишга, активни хатловга олиш ва шахсий санкцияларни қўллаш тез-тез амалга оширилади. Ушбу чора-тадбирлар ҳакерлар ҳаракати эркинлигини чеклаши ва уларни ватанида яширинишга мажбур қилиши керак.

Хусусан, таъкидланишича, АҚШ Давлат департаменти, Молия ва Мудофаа вазирликлари рус ҳакерлари Қўшма Штатлар энергетика инфратузилмаси тармоғига киришга муваффақ бўлгани билан боғлиқ ҳолатдан ташвишда. Нашрга кўра, Трамп ушбу масалада қатъий позицияда ва федерал ҳукуматнинг далилларини жиддий қабул қилмоқда.

Мавзуга оид