Жаҳон | 21:13 / 07.08.2018
7726
1 дақиқада ўқилади
Барак Обама Кеннеди мукофотини қўлга киритди
АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама инсон ҳуқуқлари муҳофазаси йўналишидаги Роберт Ф. Кеннеди номидаги мукофотга муносиб кўрилди. Ташкилот сайтида шу ҳақида маълум қилинди.
Обамадан ташқари шунингдек Discovery телеканали раҳбари Дэвид Заслав, тиббий суғурта йўналишидаги Humana компанияси бош директори Брюс Бруссард ва Нью-Жерси штати губернатори Фил Мёрфи ҳам Кеннеди мукофотини қўлга киритишди.
Бундан аввал АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон ва унинг турмуш ўртоғи Хиллари Клинтон, собиқ вице-президент Жо Байден ва актёр Роберт Де Ниро ҳам мукофот совриндорлари бўлишган.
Мавзуга оид
09:59 / 07.11.2024
Собиқ президент Обама Трампни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
15:50 / 21.08.2024
«Бу кинони олдин ҳам кўрганмиз». Обама Трампнинг иккинчи муддати хавфидан огоҳлантирди
14:59 / 26.07.2024
Барак Обама сайловда Камала Ҳаррисни қўллашини маълум қилди
09:34 / 19.07.2024