Жаҳон | 07:45 / 07.08.2018
6679
1 дақиқада ўқилади
Туркия ва АҚШ санкциялар бўйича дастлабки келишувга эришди
Туркия дипломатик доираларидаги манбаларга кўра, Туркия ва АҚШ адлия вазири Абдулҳамит Гул ва ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлуга қарши Қўшма Штатлар санкциялари бўйича дастлабки келишувга эришди. Бу The Daily Sabah ёзмоқда.
Таъкидланишича, Анқара ва Вашингтон дипломатик муносабатларни ривожлантиришга, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишга тайёрлигини билдирди.
Нашр маълумотларига кўра, Туркиядан келган делегация икки кун давомида АҚШда бўлиб, турк вазирларига нисбатан жорий этилган санкциялар бўйича музокараларда иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия икки америкалик сиёсатчининг активларини музлатиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024