Ўзбекистон | 00:59 / 09.08.2018
18894
2 дақиқада ўқилади

Янги ташаббус: Навоий вилоятининг энг фаол сектор раҳбарлари аниқланди — фото

Навоий вилояти ҳокимлигининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида ташкил этилган секторлар фаолиятининг 1 йиллиги муносабати билан семинар-йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда сўзга чиққан вилоят ҳокими Қ.Турсунов секторларга юклатилган асосий вазифалар, уларни ташкил этишда қўйилган талаблар, секторларнинг функциялари ва ваколатлари ҳамда ўтган давр мобайнида бажарилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар ҳақида сўзлади. Ютуқ ва камчиликлар атрофлича муҳокама ва таҳлил қилинди.

 

Шунингдек, тадбирда вилоятдаги энг фаол сектор раҳбарлари: Учқудуқ тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари — С.Ҳамроев, Конимех тумани прокурори, 2-сектор раҳбари — Ф.Тожиев, Қизилтепа тумани ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари — Ю.Эшмуродов ҳамда Кармана тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Л.Хайруллаевга вилоят ҳокимлигининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Ўз мухбиримиз.

Мавзуга оид