Ғазо секторидан Исроил ҳудудига тахминан 150та ракета учирилди
Фаластинлик жангарилар чоршанба куни кечки соатлардан Исроил жанубига қарата тахминан 150та ракета учирди, улар 25таси тутиб олинди, деб хабар бермоқда Исроил армияси матбуот хизмати.
"Ғазо секторидан Исроил ҳудудига қарата тахминан 80та ракета қурилмаси ишга туширилгани қайд этилди. “Темир гумбаз” ҳаво мудофааси тизими улардан 14тасини тутиб олди", - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ракеталар тахминан беш соат ичида учирилган. Аввалроқ, Ғазо секторидан Исроил ҳудудига тахминан 70та ракета учирилгани қайд этилганди.
Исроил армиясидан қўшимча қилишларича, ракеталарнинг аксарият қисми бўш ётган ерларга қулаган.
Бунга жавобан Исроил авиацияси анклавда жангариларнинг юздан ортиқ объектларини бомбардимон қилди - уларнинг штаблари, арсеналлари, ер ости тунеллари ва машғулот лагерлари. Маҳаллий тиббиёт ходимлари ва ОАВ маълумотига кўра, бомбардимонлар оқибатида уч нафар фаластинлик ҳалок бўлди.
Мавзуга оид
16:38 / 12.11.2024
Амстердамдаги можаро: аслида нималар бўлди?
09:46 / 12.11.2024
АДЛ ва ИҲТ Исроилни Ғазодан чиқиб кетишга чақирди
12:00 / 11.11.2024
Исроилнинг янги мудофаа вазири: «Ҳизбуллоҳ» мағлуб этиб бўлинди
10:45 / 09.11.2024