Жаҳон | 09:28 / 09.08.2018
7116
1 дақиқада ўқилади

Индонезиядаги зилзила қурбонлари сони 347 кишига етди

Фото: ANTARA FOTO/Ahmad Subaidi

Индонезиянинг Ломбок оролида юз берган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 347 кишига етди. Бу ҳақда CNN Indonesia хабар қилмоқда.

Маҳаллий расмийлар маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар сони кўпайиши мумкин, чунки айрим ҳудудларга ҳали ҳам кириб бориш имкони йўқ.

Аввалроқ, президент Шавкат Мирзиёев 6 август куни Индонезиянинг Ломбок оролида рўй берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Индонезия халқи ва президент Жоко Видодога таъзия изҳор этганди.

Ўзбекистон президенти жароҳат олганларнинг тез орада соғайиб кетишига тилак билдирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид