«Кафолат суғурта компанияси» АЖ ярим йиллик фаолияти сарҳисоби
«Кафолат суғурта компанияси» АЖда 3 август куни ижро этувчи,бошқарув органининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда компаниянинг 2018 йил I-ярим йиллик фаолияти якунлари муҳокама этилди.
Тадбирда компания ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг жорий йилнинг 6 ойида компания молиявий-иқтисодий ривожланиши прогноз кўрсаткичларинингбажарилиши тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди.
2018 йил I-ярим йиллик якунлари бўйича компания фаолиятининг натижалари танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқилиб, суғурта фаолиятини келгусида янада такомиллаштириш йўллари белгилаб олинди, компания иш режаларига зарур қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
«Кафолат суғурта компанияси» АЖ 2018 йил 6 ойда ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонуни ва қонунчилик ҳужжатлари талаблари ҳамдаЎзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПҚ-3317-сонли «Кафолат суғурта компанияси» АЖ фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган вазифалар асосида амалга оширди.
2018 йил I ярим йилликда компания олдига 55,9млрд. сўмлик режа белгиланган бўлса, амалда 58,1 млрд. сўм суғурта мукофотлари тушуми таъминланди, режа 104,0 фоизга бажарилди, йиғилган суғурта мукофотлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 144,6 фоизга ёки 17,9 млрд. сўмга ошди.
Ҳисобот даврида 453,6 мингта суғурта шартномалари имзоланди, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 93,9 мингтага ёки 126,1 фоизга ошганини кузатишимиз мумкин.
Алоҳида қайд этиш жоизки, компания мажбурий суғурта турлари бўйича хизмат кўрсатишда суғурта бозорида пешқадамлардан ҳисобланади. Хусусан, 2018 йил 6 ой якунларига кўра,транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича 12,4 млрд. сўм суғурта мукофотларини жамлашга эришди ва ушбу йўналишда фаолият юритаётган суғурталовчилар ўртасида 2-ўринни эгаллади.
Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш бўйича ҳам кенг кўламли ва салмоқли ишлар амалга оширилиши натижасида ҳисобот даврида компания томонидан 10,8 млрд. сўм суғурта мукофотлари жамланди ва ушбу йўналишда фаолият юритаётган суғурталовчилар ўртасида компаниямиз 1-ўринни эгаллади.
Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш бўйича компания томонидан 750,0 млн. сўм суғурта мукофотлари жамланди ва ушбу йўналишда фаолият юритаётган суғурталовчилар ўртасида ҳам компаниямиз 1-ўринни эгаллади.
2018 йилнинг I ярим йиллигида 5 та янги суғурта маҳсулотлари ишлаб чиқилди.Мавжуд суғурта турлари такомиллаштирилди. Булар:
- Менежерларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш;
- Божхона тўловларини амалга ошириш бўйича божхона ташувчиларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш;
- Аҳоли мол-мулкини суғурталашнинг янги шакли;
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига вақтинча ишлаш мақсадида чиқаётган фуқароларни суғурта қилиш;
Туристларни суғурта қилиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3584-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида компания томонидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳузурида ташкил этилган темир йўл ва авиачипталар сотишга ихтисослаштирилган 14 та махсус кассаларда суғурта хизматларини кўрсатиш жойлари ташкил этилди, ҳисобот даврида 2 415 фуқарога суғурта полислари тақдим этилди.
2018 йил I ярим йилликда юзага келган суғурта ҳодисалари бўйича 4180 та даъво аризалари келиб тушди, амалга оширилган суғурта тўловлари ҳажми 14,5 млрд. сўмни ташкил этди, бу ўрта ҳисобда кунига 30-32 та суғурта тўловлари амалга оширилганлигидан далолат бермоқда. Тўловларнинг асосий қисми иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳамда ихтиёрий суғурта турларига тўғри келмоқда. Суғурта қопламалари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,9 млрд. сўмга ошди. Компания ўрта ҳисобда кунига 130,0 млн. сўм суғурта қопламаларини тўламоқда.
2018 йил 1 июль ҳолатига компаниянинг устав капитали ўтган йилга нисбатан 1,2млрд сўмга ошиб, 32,9 млрд. сўмни ташкил этди. Умумий активлар ҳажми 122,2 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 126,3 фоизга ёки 25,5 млрд. сўмга ошди.
Компаниянинг умумий инвестициялари ҳажми 45,3 млрд. сўмни, шакллантирилган захиралари ҳажми 73,4 млрд. сўмни ташкил этди. 2018 йил I ярим йилликда 900,1 млн. сўм соф фойда олинди.
Ҳисобот даврида 15 та янги бўлинмалар ташкил этилиб, жами бўлинмалар сони 215 тага етказилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида Шуманай ваҚоразак суғурта марказлари, Андижон вилоятида “Инновацион” ва Чинобод суғурта марказлари, Жиззах вилоятида “Индустриал” суғурта маркази, Навоий вилоятида Навбаҳор туман суғурта маркази, Сирдарё вилоятида Боёвут туман суғурта маркази, Тошкент вилоятида Юқори Чирчиқ туман суғурта маркази, Фарғона вилоятида “Водий” суғурта маркази, Хоразм вилоятида “Мустақиллик” суғурта маркази, Тошкент шаҳрида “Тараққиёт, “Ёшлар”, “Амалиёт”, “Яккасарой” ва “Миробод” суғурта марказлари ташкил этилиб иш бошлади.
Ўтган ярим йилликда 85 та янги иш ўринлари яратилди. Шу билан бирга, аҳолига суғурта хизматларини янада кенгроқ ва тезроқ етказиш мақсадида суғурта агентлари сони оширилди. Компанияда жорий йилнинг бошланишида 1828 та суғурта агенти мавжуд бўлган бўлса, 1 июль ҳолатига 3899 та суғурта агенти билан ҳамкорлик олиб борилмоқда. Ярим йилда 2071 та суғурта агенти компаниямизга жалб этилган.
Компанияда «Диспетчерлик хизмати» мунтазам равишда фаолият олиб бормоқда. Ушбу хизмат операторлари куну-тун компания мижозлари ҳамда бошқа шахслардан келиб тушаётган суғурта шартномасини тузиш, суғурта хизматлари, суғурта қопламаларини амалга ошириш тартиби ва бошқа саволлар бўйича қўнғироқларга жавоб бермоқда.
2018 йил 1 ярим йилликда компания томонидан “Myassist” ассистанс хизмати фаолияти ишга туширилди. Ассистанс хизматининг асосий вазифалари – ихтиёрий тиббий суғурта полиси бўйича барча мурожаат ва сўровларни куну-тун қабул қилиш, тиббий маслахатлар, амбулатор ва стационар ёрдам ташкил этиш, суғурта ҳодисаси рўй берган жойнинг ўзида тез тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш, суғурталовчиларга ахборот кўмак бериш ва ҳоказоларни бажаришдан иборатдир.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
20:40 / 06.11.2024
AstraZeneca акциялари қиймати Хитойдаги терговлар фонида тушиб кетди
17:41 / 11.07.2024
Рақобат қўмитаси “Инсон” АЖ суғурта ташкилотига нисбатан иш қўзғатди
10:31 / 30.05.2024
"Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида"ги қонун лойиҳаси эълон қилинди
18:29 / 21.12.2023