Фан-техника | 12:32 / 09.08.2018
4590
4 дақиқада ўқилади

Одноклассники бизнес учун ўргатувчи портални ишга туширмоқда

Фото: Одноклассники

Одноклассники ижтимоий тармоғи ўзининг  «ОК бизнес учун» ўргатувчи порталини ишга туширди. Порталда ҳамма ОКда ўз бизнесини реклама қилиш билан шуғулланадиганлар ижтимоий тармоқда мавжуд бўлган барча реклама ва бизнес-инструментлар ёрдамида реклама кампаниясини қандай қилиб созлаш, интернет-магазин яратиш, SMM бўйича бепул ўрганишни амалга оширишлари мумкин.

«ОК бизнес учун» портали ҳам  ОК да ўз маҳсулотлари ва хизматларини эндигина реклама қилишни режалаштираётган компаниялар ва тадбиркорларга, ҳам  янги инструментлар ва ижтимоий тармоқнинг реклама имкониятларини тестдан ўтказишни истаётган тажрибали реклама берувчиларга фойдали бўлади.

 «Реклама» блокида ОКнинг барча мавжуд реклама форматлари,  реклама берувчилар томонидан уларнинг фойдаланиш мисоллари ва ижтимоий тармоқда реклама қилиш бўйича самарали кампанияни ташкил этиш бўйича йўриқномалар яққол тақдим этилган.

 «Инструментлар» бўлимида ОКда бизнес гуруҳини ривожлантириш учун турли имкониятлар: маҳсулотларни реклама қилиш билан ўз саҳифангизда интернет-магазинни яратишдан бошлаб, таҳлил материалларидан фойдаланишгача, шунингдек фойдаланувчиларнинг мотивациясига янада кенгроқ назар ташлаш имконини берувчи жўнатмалар, тестлар, сўровномалар билан обуначиларни жалб қилиш учун иловалар йиғилган.

Mail.Ru Group реклама платформасининг бош саҳифаси  – MyTargetни очадиган «Кампанияни бошлаш» тугмачаси ёрдамида ОКнинг реклама имкониятларидан фойдаланиб қолиш мумкин.

«ОК бизнес учун»да шунингдек ОКда реклама кампанияларини ўтказган компанияларнинг муваффақиятли кейслари ва муваффақият тарихлари тўпланган. Бўлим мунтазам равишда брендларнинг янги муваффақиятли кампаниялари билан тўлдириб борилади. «Ёрдам» бўлимида ОКда реклама ва бизнес-инструментларни созлаш билан боғлиқ саволлар, шунингдек ижтимоий тармоқнинг аудиторияси, уларнинг фаоллиги ва фойдаланувчилик қизиқишлари тўғрисида кўпинча бериладиган саволларга жавоб топиш мумкин.

Порталда шунингдек ОК ва ИКРА мактаби билан биргаликда ишлаб чиқилган SMM-мутахассислар учун бепул онлайн-курс мавжуддир.  Курс  бир неча босқичлардан иборат бўлиб, SMM-стратегия, Одноклассникларда уюшмани яратиш, уни реклама қилиш ва ижтимоий тармоқда рекламани созлаш ишлари бўйича 21 та видеодарс тўпламини ўз ичига олади.

Одноклассники ижтимоий тармоғи стратегик маҳсулотларини ривожлантириш бўйича директор Семен Боярский: Одноклассники нафақат йирик реклама берувчилар, балки кичик ва ўрта бизнес билан ҳам фаол ишлаб келмоқда. «ОК бизнес учун» портали ёрдамида биз ҳамкорларимизга шуни гапириб бермоқчимизки, агар уларни реклама қилиш бўйича тўғри созлаб қўйсак, у ҳолда ҳар қандай маҳсулот ва хизмат учун Одноклассникларнинг реклама имкониятлари самарали бўлади. Бундан ташқари, бизнинг портал — бу ахборот ресурси ва тажриба алмашиш бўйича майдонча, бу ерда бозорнинг муҳим ўйинчилари билан интервью шаклида биз муваффақиятли кампаниялар мисолида иш бераётган рекламанинг ғоялари тўғрисида гапириб берамиз.  

Мавзуга оид