Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ЙТҲ содир этиб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи қидирилмоқда
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 7 август куни соат 22.40ларда номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Бодомзор кўчасида жойлашган “Салтанат” кафеси қаршисида ҳайдаб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда, Юнусобод туманида яшовчи М.А. исмли аёлни уриб юборган ҳамда “Спарк” русумли иккита автомашина билан тўқнашув содир этиб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада пиёда М.А. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган.
“Ҳурматли фуқаролар, кимда-ким ушбу автоҳалокатга гувоҳ бўлган бўлса, шунингдек, номаълум шахс ва унинг бошқарувидаги автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлса, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ва “102” телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз. Унутманг, бу билан Сиз ушбу шахс томонидан навбатдаги жиноятлар содир этилишининг олдини олишга ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз!” - дейилади ИИВ хабарида.
Мавзуга оид
12:11
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бўлиб ўтади
09:00 / 05.07.2026
Мундиалдаги дебютга расмий баҳо, қимматлаётган бензин ва ўпирилган дамба — ҳафта дайжести
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026