Тошкентдаги баъзи кўчаларда таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди
Йўл ҳаракати бошқармаси техник воситаларидан фойдаланиш департаменти томонидан “Чорсу савдо маркази”дан бошлаб Абдулла Қодирий кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов чорраҳасига қадар йўл белгиларини янгилаш, йўл чизиқларини бўяш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, шу муносабат билан ушбу кўчада автотранспортлар ҳаракатида бир қанча ноқулайликлар юзага келмоқда.
“Ушбу ноқулайликлар сабаб Тошкент шаҳар ҳокимлиги барча турдаги транспорт воситалари ҳайдовчиларидан яна бир бор узр сўрайди. Таъмирлаш ишлари тез орада якуни етиб яна олдингидек автотранспортлар ҳаракати давом эттирилишини таъкидлаб ўтамиз. Зеро, кундан кунга замонавий кўринишга эга бўлаётган йўлларимиз, бизни тартибли ҳаракатланишимиз ва ўз манзилимизга эсон омон етиб олишимизни таъминлайди! Вақтинчалик ноқулайликлар учун яна бир бор ҳамшаҳарларимиздан узр сўраймиз!” - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
17:26 / 08.11.2024