Жаҳон | 09:43 / 09.08.2018
6735
1 дақиқада ўқилади
Венесуэла АҚШга суиқасд бўйича иш юзасидан талаб қўйди
Венесуэла АҚШдан президент Николас Мадурога амалга ошмаган суиқасдни ташкил этишда гумонланаётган Осман Дельгадо Табоскани экстрадиция қилиш ҳақида сўради, дея хабар беради РИА «Новости» мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги вакилига асосан.
«Президент Николас Мадуронинг буйруғини бажариш чоғида ТИВ раҳбари Хорхе Арреаса ва бош прокурор Тарек Уильям Сааб АҚШнинг муваққат ишлар бўйича вакили Жеймс Стори билан учрашди», - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Стори Венесуэладаги сўнгги воқеалар юзасидан жиддий хавотирда эканини билдирди ва Қўшма Штатлар ҳамкорликка тайёр эканини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венесуэла мухолифати раҳбари суиқасд ҳақида ўз фикрини билдирганди.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024