Технология | 14:42 / 09.08.2018
5565
1 дақиқада ўқилади

WhatsApp’да камчилик топилди. У бошқаларнинг хабарларини ўзгартиришга имкон беради

Фото: REUTERS

WhatsApp оммабоп мессенжерида фирибгарлар хабарларни тутиб олиши ва уларни ўз хоҳишига кўра таҳрир қилиши мумкин бўлган камчилик аниқланди. Бу ҳақда Check Point’нинг матбуот учун хабарномасида айтилган.

Жиноятчилар гуруҳ ёки махфий чатдаги «иқтибос»ни ўзгартиришлари мумкин - бу функция асл хабардан нусха олиш ва унга ўз жавобини қўшиш имконини беради. Жиноятчилар хабарни тутиб олиб ва таҳрир қилиб, гўёки чат иштирокчиси матн юборгандек тасаввур уйғотишади, аслида эса у умуман бўлмаган. Шу тариқа, хакерлар суҳбатдошларини бошқариш имкониятига эга бўладилар.

Ҳозирги вақтда WhatsApp’нинг аудиторияси бутун дунё бўйлаб 1,5 млрд.дан кўпроқ фойдаланувчини ташкил этади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид