Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
11 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутиляпти?
Фото: KUN.UZ
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 11 август куни пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-24, кундузи 37-39 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 21-26, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-27, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.
Мавзуга оид
14:30 / 02.03.2026
🔴 LIVE: Ҳафта қуруқми ёки нам?
21:07 / 26.02.2026
Март ойининг об-ҳавоси баҳорий беқарор бўлиши кутилмоқда
10:16 / 26.02.2026
Тошкентда ёғингарчилик ва кучли шамол кутилмоқда: фуқароларга хавфсизлик чоралари эслатилди
11:02 / 25.02.2026