Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Хавфсиз пойтахт»: 45 нафар ҳайдовчи автомобилни маст ҳолда бошқарган
Кечки ва тунги вақтларда пойтахт йўлларида олиб борилаётган профилактик чора-тадбирлар натижасида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузаётган ҳайдовчилар аниқланиб, уларга нисбатан қонуний чоралар кўрилмоқда, деб хабар беради пойтахт ИИББ ахборот хизмати.
Жумладан, ўтган 5 куннинг айнан тунги вақтларида 45 нафар ҳайдовчи автомобильни маст ҳолда бошқаргани маълум бўлди. Улардан 25 нафари эса транспорт воситасини белгиланган тезлик меъёридан ошириб бошқаргани учун тўхтатилган эди.
4-9 август кунларининг тунги вақтларида жами бўлиб, 2 209 қоидабузарлар аниқланган. Улардан:
• 1 867 ҳайдовчи тегишли ҳужжатларсиз автомобиль бошқарган;
• 24 нафари светофорнинг қизил чироғида тўхтамаган;
• 108 киши йўл белгиларини инкор этган.
“Ҳурматли ҳайдовчи! Йўлларда ҳаракат қоидаларига риоя қилинг. Мастлик ва тезлик сизни сиз кутмаган манзилга олиб боришини унутманг! Ўзингиз ва яқинларингизга раҳм қилинг! Эҳтиёт бўлинг!” - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
12:11
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бўлиб ўтади
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026