Ўзбекистон | 20:08 / 10.08.2018
3829
2 дақиқада ўқилади

ННТ фаолиятини адлия органлари томонидан ўрганиш 30 кундан ошмаслиги керак

Фото: iStock

Ҳукумат қарори билан Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини адлия органлари томонидан мониторинг қилиш ва ўрганиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Низомга мувофиқ адлия органлари нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) томонидан қонун ҳужжатларига, устав фаолиятига, таъсис ҳужжатларига риоя этилиши, уларга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа масалаларни ўрганади.

Ўрганишлар адлия органи раҳбарининг буйруғига мувофиқ амалга оширилади. Мазкур буйруқ ўрганиш ўтказилишидан камида ўн кун олдин қабул қилинади ва бу ҳақда фаолияти ўрганилиши режалаштирилган ННТ раҳбари ёзма равишда хабардор қилинади.

Ўрганиш муддати 30 кундан ошмаслиги лозим. 

Ўрганиш натижаларига кўра 5 иш куни ичида белгиланган тартибда таъсир чоралари кўрилади. 

Хусусан, тақдимномалар киритиш, мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш, моддий зарарни қоплаш бўйича юқори турувчи орган ёки судга мурожаат қилиш ва ҳ.к.

Низомда белгиланишича, ўрганишларнинг тўлиқ холисона ўтказилиши учун ўрганиш ўтказган адлия органининг масъул ходими шахсан жавобгар ҳисобланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид