Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон Россия билан ўзаро ҳисоб-китоблар учун рублни танламоқчи
Тожикистон иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Нозиржон Ҳикматуллозоданинг маълум қилишича, Тожикистон Россия билан рублда ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш фойдали деб ҳисоблайди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Россия билан ташқи савдо айланмасининг асосий қисми республикага импортни етказиб бериш экани ҳисобга олиниб, бошқа хорижий валюталар бўйича тебранишлардан хатарлардан қочиш мақсадида бу амалиётлар бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни Россия рублида амалга ошириш фойдали, деган хулосага келдик», - дея айтиб ўтди Ҳикматуллозода.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, Россия Тожикистоннинг асосий савдо-иқтисодий ҳамкоридир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистонга Роғун ГЭС учун яна 4 млрд доллар керак бўлиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:40 / 27.06.2026
Авиаёнилғи тақчиллиги: Россия импортни кескин кўпайтирди
20:27 / 26.06.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 5-12 баравар оширилди
11:00 / 26.06.2026
АҚШ Украина бўйича Аляскада келишув бўлганини рад этди
09:15 / 26.06.2026