Солсберидаги ҳарбий заводда портлаш содир бўлди
Британиянинг Солсбери шаҳри яқинида жойлашган ҳарбий техника заводида юз берган портлаш натижасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Independent ёзмоқда.
Таъкидланишича, корхона Британиянинг Солсбери шаҳрига яқин ерда жойлашган. Ушбу шаҳарда аввалроқ «Новичок» асаб-фалажловчи модда билан заҳарлаш бўйича иккита ҳодиса юз берганди. Завод Буюк Британиянинг Портон-Доун кимёвий лабораториясидан беш километр узоқликда жойлашган.
Шунингдек, газета маълумотларига кўра, яна бир ишчи жиддий жароҳат олган, унинг аҳволи ўта оғир деб баҳоланмоқда.
Портлашдан сўнг, заводда ёнғин бошланган, олтита ўт ўчирувчилар бригадаси уни ўчириш билан банд бўлишган.
Ҳозирги пайтда ҳодисага айнан нима сабаб бўлгани номаълум.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Скрипаллар иши бўйича терговчини тақдирлаганди.
Мавзуга оид
23:26 / 06.11.2024
Бошқирдистонда кўмир ортилган 22 та вагон релсдан чиқиб кетди
20:55 / 02.11.2024
Ўзбекистонда электр энергияси ва метан гази олиш учун 8 та чиқинди ёқиш заводи, 1 та чиқинди полигони қурилади
17:04 / 22.10.2024
Қўшработда икки қаватли уй портлади. Бир оиланинг 4 аъзоси ҳалок бўлган
23:14 / 14.10.2024