Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
11 августдаги тест синовлари натижалари эълон қилинди
Фото: KUN.UZ
Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг ўн биринчи куни 11 август натижалари эълон қилинди.
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг Facebook саҳифасига кўра, натижалар қуйидагича:
Давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали: 164,0 балл, Урганч давлат университетининг «Филология ва тилларни ўқитиш: немис тили» таълим йўналиши;
Тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали: 135,6 балл, Фарғона давлат университетининг «Ижтимоий иш» таълим йўналиши.
Ўртача ўтиш бали:
- давлат гранти – 109,4 балл;
- тўлов-контракт – 80,3 балл.
Тест синовлари шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация ҳамда доимий видеокузатув қурилмалари билан жиҳозланган 36 та бинода 18 та олий таълим муассасаларининг 76 та таълим йўналиши бўйича ўтказилди.
Тест синовларида 24 247 нафар абитуриент иштирок этди, 718 нафар абитуриент келмади.
Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 40 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилди.
Тест синовларига гуруҳ назоратчилари сифатида 1459 нафар ўқитувчилар жалб этилди.
Мавзуга оид
15:28 / 02.03.2026
Январда ташқи савдо айланмаси 1,3 млрд долларга ошди
18:10 / 28.02.2026
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ватандошларни огоҳлантирди
14:16 / 25.02.2026
Ўзбекистон Афғонистонда темир ва мис конларини қидиришни бошлади
13:25 / 23.02.2026