Япониянинг машҳур газетасида Қорақалпоғистон ва Орол денгизи сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди
Япониянинг машҳур "Asahi shimbun" газетасида Қорақалпоғистон Республикаси ва Орол денгизининг сайёҳлик салоҳиятига доир фотожамланма ва изоҳлар чоп этилди. Унда Ўзбекистоннинг сўнгги вақтларда кўпчиликда катта қизиқиш уйғотаётган, дунё аҳлига ҳали яхши таниш бўлмаган манзаралари акс этган.
"Asahi shimbun" Япониянинг кунига 5 миллион нусхада чоп этилувчи топ-3 газеталаридан биридир.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги туризм соҳасидаги ҳамкорлик тобора ривожланиб бормоқда. Япония фуқаролари учун визаларнинг бекор қилиниши эса японларнинг Ўзбекистонга бўлган қизиқишини янада оширмоқда.
Бундан аввал NHK World - Japan'да Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ошиб бораётганига доир видеолавҳа тақдим этилгани ҳақида маълум қилинган эди. Унда узоқ йиллардан кейин Ўзбекистонда сайёҳлар оқими кўпайгани кузатилаётгани ҳақида сўз юритилган.
Шунингдек, Kun.uz'да япониялик таниқли кинорежиссёр Киёси Куросава ишчи номи "Ер чеккаси томон" деб номланган фильмни ҳамкорликда суратга олаётгани ҳақида хабар берилган. Мазкур фильм Ўзбекистон-Япония дипломатик алоқаларининг 25 йиллиги ва Иккинчи жаҳон урушидан сўнг қисман япон аскарлари томонидан қурилган Тошкентдаги Алишер Навоий театрининг 70 йиллигига бағишланади.
Туризм салоҳиятига доир мақолалар, видеолавҳалар ва фильмларнинг кўпайиши япониялик сайёҳларни Ўзбекистонга жалб қилиш ва туристлар оқимини оширишга доир ишларнинг фаол олиб борилаётганидан далолатдир.
Мавзуга оид
20:50 / 23.12.2024
Японияда сунъий гравитацияга эга Ой мажмуаси прототипи қурилади
20:28 / 23.12.2024
Honda ва Nissan бирлашмоқда. Улар дунёдаги энг йирик учинчи автомобил ишлаб чиқарувчига айланади
15:00 / 23.12.2024
Япония савдо тармоқларида Ўзбекистон маҳсулотлари сотуви йўлга қўйилади
18:22 / 22.12.2024