«Қўқон-1912» «Пахтакор» билан дуранг ўйнаб, кучли олтиликка кириш имкониятини пасайтирди
Суперлиганинг 21-тури бугун якунига етади. 12 августга белгиланган уч ўйиндан иккитаси якунланди.
Қўқонга сафар қилган «Пахтакор» 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди. Ушбу дуранг «Қўқон-1912»га қимматга тушиши мумкин, боиси Бекободдаги параллел кечган баҳсда «Металлург» «Қизилқум» устидан ғалаба қозонди – 2:1. Натижада сўнгги тур олдидан бекободликлар 30 очко билан жадвалнинг 6-ўрнига, қўқонликлар 28 очко билан 7-ўринга жойлашишди.
Биринчи босқичнинг сўнгги турида «Қўқон-1912» 25 август куни сўнгги ўриндаги «Нефтчи» майдонига сафар қилса, эртасига «Металлург» ОТМК меҳмони бўлади.
Суперлига, 21-тур
ҚЎҚОН-1912 - ПАХТАКОР - 1:1
Голлар: Милич (автогол, 51) – 0:1, Отақўзиев (75) – 1:1
ҚЎҚОН-1912: Юсупов, Комилов, Асадов (Акрамов, 88), Рустамов, Рўзиев, Бердиев (Отақўзиев, 68), Холмуҳаммедов, Мерзляков, Гожкович (Ҳасанов, 56), Милич, Маликжонов
ПАХТАКОР: Суюнов, Козак, Аъзамов, Симич, Сайфиев, Аҳмедов (Искандеров, 57), Раҳматуллаев, Безерра (Тожиев, 69), Гонсалвеш, Черан, Сергеев
Огоҳлантиришлар: Мерзляков (42) – Аҳмедов (50), Симич (90+1), Раҳматуллаев (90+4)
Ҳакамлар: Ш.Қосимов, Р.Фозилов, М.Мажидов, Ж.Мухторов.
Назоратчи: С.Эрматов.
Комиссар: М.Саидқосимов.
МЕТАЛЛУРГ – ҚИЗИЛҚУМ – 2:1
Голлар: Исоқжонов (3), Абдуллаев (10) – Йованович (83)
МЕТАЛЛУРГ: Сафоев, Шайманов, Исоқжонов (Нуруллоев, 16), Абдуллаев, Ҳасанов (Пардаев, 71), Умуров, Андреев, Файзиев, Исматуллаев, Ҳусинов, Тўраев (Смоляченко, 85).
ҚИЗИЛҚУМ: Черемисин, Бойдуллаев, Квесиешвили, Қамбаров, Геворкян, Убайдуллаев, Григалашвили, Бойматов, Йованович, Нагаев (Шодмонов, 61), Мустафоев.
Огоҳлантириш: Тўраев (51)
Ҳакамлар: Ҳ.Рўзиев, О.Абдувосилов, Т.Гайнулин, Д.Клепиков.
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов.
Комиссар: Бахтиёр Маметов.
Мавзуга оид
13:50 / 02.11.2024
«Пахтакор» метро бекатининг эскалатор ўрнатилган томони вақтинча ёпилади
22:55 / 11.08.2024
«Пахтакор»нинг марҳум футболчилари хотирасига 45 йил олдинги «Ўйналмаган матч» ўтказилди
19:04 / 01.08.2024
«Пахтакор»нинг марҳум футболчилари хотирасига 45 йил олдинги «Ўйналмаган матч» ўтказилади
12:13 / 17.06.2024