Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алданган қурувчи ўзи қурган уйларни бузиб ташлади
Буюк Британияда жаҳл отига минган қурувчи ўзи қурган уйларни бузиб ташлади. The Sun нашрининг ёзишича, у етказган зарар 2,5 миллион фунт стерлинг атрофида деб баҳоланган.
Воқеа Хартфордшир графлигидаги Бантингфорд шаҳрида юз берган. 30 ёшли Даниель Нигоу янги қурилган уйлар олдига экскаваторда келган ва бешта бинони бузиб ташлаган. Гувоҳларнинг айтишича, у бу ишни қилаётганида кулган ва суратга ҳам олган. Маҳаллий аҳоли уни тўхтатишга уринган. У эса қургани учун пули тўланмаган уйларни бузаётганини айтган.
Тез орада етиб келган полиция Нигоуни ҳибсга олди. Унга мулкка қасддан зарар етказиш ёки йўқ қилиш моддаси бўйича айблов қўйилди. Нигоу бунинг учун 10 йилгача қамалиши мумкин.
Мавзуга оид
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
10:30 / 16.06.2026
BBC ва FT: Стармер билан боғлиқ ёнғинлар ортида Россия изи бўлиши мумкин
23:06 / 15.06.2026
Британияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
19:31 / 14.06.2026